Кутилмаган хабар: Мбаппе терма жамоадан кетади!

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе раҳбарият талаб қилса, Франция терма жамоасидан кетишга тайёр эканини таъкидлади.

- Менга терма жамоада ўйнаганим учун пул тўлашмайди. Бепул ўйнаяпман. Мен туфайли муаммолар келиб чиқишини истамайман. Мен терма жамоага муаммо туғдирган пайтлар бўлгандай туюлди.

Худбинлигим учун жамоа қийналяпти, деб айтишяпти. Агар Франция менсиз яхши ўйнаса, терма жамоадаги фаолиятимни тўхтатаман, - деди Килиан Мбаппе.

Аввалроқ, Килиан Мбаппе терма жамоанинг етакчи ўйинчилари билан чиқиша олмаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Ёш ҳужумчига тажрибали ҳужумчилар Антуан Гризманн ва Оливье Жирунинг жамоанинг бошқа ўйинчиларига таъсир ўтказиши ёқмаган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)