Леау "Барселона"га ўтмайдиган бўлди

"Милан" вингери Рафаэль Леау "Барселона"га ўтмайди. Бу ҳақда "Diario SPORT"  хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" португалиялик футболчига арзонлаштирилган нархда таклиф қилишган, аммо клуб энди унинг хизматларига қизиқмаяпти. "Барселона" раҳбарлари ушбу чизиқда етарлича ўйинчилар бор, дея ҳисобламоқда. 

Бу мавсумда 26 ёшли Леау барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали уни 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!