Легионеримиз босим остида қолди!

Беларусь чемпионатини кузатиб бораётган ўзбекистонлик мухлислар легионеримиз Шаҳбоз Умаров тўп тепаётган БАТЭга ишқибозлик қилаётгани бор гап. Борисовликлар  жорий мавсумда амалдаги чемпион “Шахтёр” футболчилари билан олтин медаль учун рақобатлашмоқда.

БАТЭ олий лиганинг 12-турида “Нёман” футболчиларини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу учрашувнинг биринчи бўлимида тўлиқ ҳаракат қилган Шаҳбоз Умаров мезбонларнинг биринчи голини урган Павел Нихайчикка ассистентлик қилди. Иккинчи бўлимда ҳамюртимизнинг ўрнига  Неманья Милич ўйинни давом эттирди.

0d3ee44aa9aabf62a555dff7b8e026a7

БАТЭ бош мураббийи Виталий Жуковский учрашувдан сўнг журналистларга ўйин борасидаги фикрларини билдирди ва нега жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Шаҳбоз Умаровни тезда алмаштириб юборганига изоҳ берди:

- Жанговар жамоага қарши ўйнадик. Бўллашув жуда қиқизарли, курашларга ва тўқнашувларга бой бўлди. Рақиб жамоанинг дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратишига йўл қўймадик. Ҳимояда аниқ ва сифатли ўйин намойиш қилдик. Кучли рақиб устидан муносиб ғалабага эришдик.

- Танаффусда Шаҳбоз Умаровни нега алмаштириб юбордингиз?

- Умаров ёш йигит. Ҳозир унга босим ўтказишяпти. БАТЭда ўйнар экансан ҳар хил кимсалар интернет орқали сен ҳақингда кўп бўлмаҳур кўп нарсаларни тарқатади (яқинда Шаҳбоз Умаров Белурс кубоги финалидаги ғалабадан кейин бу муваффақиятни барда рақс билан нишонлагани тўғрисида видеолавҳа тарқатилган эди). Бу Шаҳбозга таъсир ўтказяпти ва у сиқиляпти. Бу йигит ибодат қилади.

- Жамоада ҳамма уни қадрлайди ва унга ишонади. "Нёман" билан ўйинда асабийлашаётгани сезилиб қолди. Шаҳбоз БАТЭда ўйнаётганини тушуниб етиши керак. Албатта, қандайдир санкциялар, чекловлар бўлади. Лекин Умаров бизнинг истеъдодларимиздан.

Биз ҳар қандай вазиятда ҳам уни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз ва синиб қолишига йўл қўймаслигимиз шарт. Ота-онаси ҳам хавотирда. Нега бундай бўлаётганига ҳайрон.  Шуни аниқ айтаманки, унинг ота-онаси ўғли билан фахрланиши керак. 

aded6635ce99e1e72e09c08eb2fca488

- Жамоа барарор ўйнаяпти, лекин “Шахтёр” билан ўртадаги фарқ қисқармаяпти. Жадвални кузатяпсизми?

-  Мусобақа жадвалига қарашдан нима наф? Солигорскликлар кетма-кет рекордоарни уряпти. Биз ўз ишимизни қиляпмиз. Кейинчалик ҳаммаси ойдинлашади. Менинг вазифам футболчиларни шуғуллантириш.

Таъкидлаш жоизки, Шаҳбоз Умаров ўтган мавсумда “Энергетик-БГУ” шарафини муносиб ҳимоя қилганидан кейин БАТЭ сафига қўшилган эди. Истеъдодли футболчимиз қисқа фурсатда Беларуснинг энг қудратли жамоаси етакчиларидан бирига айланди.  Шаҳбоз майдонда бир неча вазифани бажараётгани билан ажралиб турибди. У майдоннинг ҳар икки томонида ҳужумкор ярим ҳимоячи, ва олдинги чизиқда ҳужумчи сифатида ҳам тўп тепмоқда. Бундан ташқари, у бир неча марта жарима зарбаларидан ҳам гол уриб, мухлису мутахассислар эътиборини қозонди.

014.03.2021_bate_slyzk_30

Умумий ҳисобда, 2021 йилги мавсумда Шаҳбоз Умаров “Слуцк”, “Спутник”, “Славия” дарвозасига биттадан тўп киритган бўлса, “Гомель”га қарши баҳсда дубль қайд этди. Ўзбек легионери гол урган учрашувларнинг барчасида БАТЭ уч очкони қўлга киритди. Бундан ташқари, Шаҳбоз жамоадошларига тўртта голли пас оширди.

Жорий мавсумда  Шаҳбоз Умаров БАТЭ сафида Беларусь кубоги соҳиби бўлиб, легионер сифатида илк совринига эга бўлди.

28adfa5e38c3794a2a5c5cc25e298

БАТЭ Беларусь чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 19 июнь куни сафарда "Динамо-Минск" жамоасига қарши ўтказади. 

 

 

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!