“Лестер” икки трансферни эплади

“Лестер” тез оради бирданига икки истеъдодли футболчини ўз таркибига қўшиб олади. Жамоа бош мураббийи Брендан Рожерс келаси мавсум олдидан ҳужумкорликни кучайтирмоқчи.

“Лестер” мутасаддилари “Зальцбург” тўпурари Пэтсон Дакани 30 миллион евро эвазига қўлга киритди. Замбиялик ҳужумчидан ташқари инглизлар  Франция чемпионатидан ҳам ҳужумкор футболчи оладиган бўлди.

“Лилль” ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре ҳам фаолиятини “тулкилар” сафида давом эттиради. Бу футболчи учун АПЛ вакили французларга 20 миллион евро тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!