“Ливерпуль” билан тўқнашув Гвардиолани қаҳрамонга айлантирди

Англия кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Сити” ўз мухлислари кўз ўнгида “Ливерпуль” футболчини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, майдон эгалари жорий мавсумда мерсисайдликлар устидан ғалабалар сериясини кетма-кет учта ўйинга етказди.

Аввалроқ, Премьер-лига доирасида “шаҳарликлар” мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Ливерпуль”ни икки марта – 2:1 ва 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

“Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун бу фаолиятида илк бор турнирдан қатъи назар “Ливерпуль”ни кетма-кет уч марта мағлуб этган мутахассисга айланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум мерсисайдликлар Премьер-лигада ғолиб чиқиб, “Манчестер Сити”нинг тўрт йил давом этган чемпионлик сериясига барҳам берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!