"Ливерпуль" "Уотфорд"ни тор-мор этди

АПЛ 8-туридан ўрин олган "Уотфорд" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда Клопп шогирдлари сафарда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мерсисайдликлар сафида Фирмино хет-трик қайд этган бўлса, Салоҳ ва Мане ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 

Шундай қилиб, "қизиллар" очколари сонини 18 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида етакчи бўлиб олди. "Уотфорд"да ҳозирча 7 очко бор ва улар 15-ўринда жойлашган. 



  • 90+3'

    Ўйин якунига етди. Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби ушбу учрашувда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

  • 90+1 '

    ГООООЛ! Фирмино асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол урди. Бу гол унинг учун ўйиндаги учинчиси бўлди. 

  • 87'

    "Ливерпуль" жарима майдони ичида ҳавфли ҳужум уюштирилди. Сўнгги паллада ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 83'

    Каллагернинг зарбасидан сўнг Кариус тўпни қайтариб юборди. 

  • 80'

    Маненинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 75'

    "Ливерпулб" бугун яхши ҳимояланмоқда. 

  • 73'

    "Уотфорд"да ажойиб имконият вужудга келди. Фернандеснинг қанотдан кириб бориб, йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 69'

    Салаҳ майдон марказида рақибларни алдашга ҳаракат қилди. Ҳимоячилар ундан бир амаллаб тўпни олиб қўйди. 

  • 66'

    Майдон марказида Робертсон ўйин қоидасини бузди. 

  • 64'

    Робертсон майдонни тарк этди. Цимикас унинг ўрнида ўйинни давом эттиради. 

  • 63'

    Арнолднинг олисдан йўллаган зарбас ҳимоячига тегиб дарвозага кириб кетишига бир баҳия қолди. 

  • 61'

    Маненинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 59'

    "Ливерпуль" ҳимояда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 56'

    Кетма-кет голлар ураётган "Ливерпуль" ҳужум қилишда давом этмоқда. 

  • 54'

    ГОООООООЛ! Салаҳ ҳисобни йирик 4:0 кўринишига келтириб қўйди. 

  • 52'

    ГООООЛ! Ҳисоб йириклашди. Ҳимоячининг ўз дарвозасига берган зарбасидан сўнг Фостер тўпга ташланди. Қайтган тўпни Фирмино дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 49'

    Салаҳнинг дарвозанинг юқори олис бурчагига йўллаган зарбасини Фостер қайтарди. 

  • 47'

    Арнолд олдинга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча "Ливерпуль" 2:0 ҳисобида "Уотфорд"дан устун келмоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Матипга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 43'

    Кеита Деннисга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 42'

    Кеитанинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қолди. 

  • 40'

    Майдон марказида "Уотфорд" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 37'

    ГОООООЛ! Орадаги фарқ иккитага етди. Милнернинг пасидан сўнг Фирмино бўш дарвозани ишғол қилди. 

  • 36'

    Ўйин темпи жуда паст. 

  • 33'

    "Уотфорд" футболчиси ўз жарима майдони ичида бошини ушлаб ётибди. 

  • 30'

    "Ливерпуль" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 27'

    Мане ва Салаҳ тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтаётган вазиятда ҳакам ўйин қоидаси бузилганлигини маълуи қилди. 

  • 26'

    Каллагер дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Арнолд сўнгги дақиқада ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 23'

    Сарр олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. Ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди.

  • 21'

    Жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда. Дарвозалар томон анча вақтдан бери зарба йўллангани йўқ. 

  • 18'

    "Уотфорд" футболчилари ҳозирча айтарлик вазият ярата олмади. 

  • 16'

    "Ливерпуль" тўпни ҳотиржамлик билан назорат қилмоқда. 

  • 13'

    Милнер қанотдаги Салаҳга тўпни узатди. Ҳимоячилар эса тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 12'

    Салаҳнинг кучли зарбасидан сўнг Фостер тўпни қайтариб юборди. 

  • 11'

    Голдан кейин ҳам Мерсисайд клуби тўп назоратини давом эттирмоқда. 

  • 9'

    ГОООООЛ! Садио Мане ўйинда ҳисобни очди. 

  • 7'

    Милнер жарима майдонига яхши узатма амалга оширди. Бироқ зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 4'

    "Ливерпуль" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 2'

    Арнолд жарима майдонига тўпни узатди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    АПЛ 8-туридан ўрин олган "Уотфорд" - "Ливерпуль" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!