Манба: "Реал Мадрид" пенальтидан маҳрум этилди!
Ла Лиганинг 31-туридан "Реал Мадрид" ўз уйида "Жирона" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур учрашувда баҳсли вазият юзага келди.
Archivo VAR хабар беришича, ҳужум пайтида Килиан Мбаппе ҳимоячи Витор Рейсдан ўтиб кетган, шундан сўнг рақиб қўлини кўтариб, франциялик футболчининг юзига теккан.
Шунга қарамай,ўйин бош ҳаками пенальти белгиламади. ВАРда ишлаган ҳакам Трухило Суарес ҳам вазиятга аралашиш учун етарли асос кўрмаган ва бош ҳакамга эпизодни қайта кўриб чиқишни тавсия қилмаган. Ушбу қарор футбол жамоатчилиги орасида турли баҳс ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, мадридликлар турнир жадвалида 70 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар