“Манчестер Сити” футболчисини қамаб қўйишди
“Манчестер Сити”да ўйнаган ярим ҳимоячи Жой Бартон инсонга ҳужум қилиш иши бўйича айбланувчи сифатида 2027 йилдаги суд жараёнига қадар ҳибсда қолади. Унинг гаров эвазига озод қилиниши ҳақидаги илтимоси рад этилди.
Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
44 ёшли Бартон ўтган ҳафта Ливерпулда суд олдида ҳозир бўлиши керак эди, аммо суд эшитуви 2027 йил март ойига қолдирилди.
Бартон 2026 йил 8 март куни Кевин Линчга қасддан оғир тан жароҳати етказганлик бўйича қўйилган айбловларни рад этмоқда. Судья Дэвид Поттер Бартонни гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги такрорий илтимосни ҳам рад этди.
Тахминларга кўра, ҳужум Бартон Линч билан гольф-клубда бирга спиртли ичимлик истеъмол қилганидан кейин содир бўлган.
Бартон Англия терма жамоаси сафида бир марта майдонга тушган. Шунингдек, у “Манчестер Сити”, “Куинз Парк Рейнжерс”, “Ньюкасл”, “Рейнжерс”, “Бёрнли” ва “Марсель” клубларида ўйнаган.

Фикрлар