Франциялик ярим ҳимоячи Маттео Гендузи фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди. Аниқроғи, 22 ёшли футболчи "Марсель" сафига қўшилди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, Марселликлар Гендузини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган.

Француз клуби "Арсенал"га футболчининг ижараси учун 1 миллион евро тўлайди ва агар “Марсель” Гендузини тўлиқ сотиб олишга қарор қилса, “канонирлар”га қўшимча 10 миллион тўлаши керак.

Гендузи ўтган мавсумни "Герта" клубида ижарада ўтказди. У берлинликлар сафида 24 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)