Мерих Демирал "Ювентус"ни тарк этмоқчи, аммо...

Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мерих Демирал “Ювентус” клубини тарк этмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Аммо “Ювентус” раҳбарияти томонидан унинг трансферига қўйилаётган юқори нарх, унга бу борада жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Айрим манбаларга қараганда, туринликлар Мерихни 40 миллион еврога баҳолашмоқда.

Демирал “Ювентус” сафига 2019 йилда “Сассуоло”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган икки мавсум давомида бор йўғи 21 та ўйинда майдонга тушди холос.

Мерих Туркия терма жамоаси сафида “Евро-2020”да барча учта ўйинда ҳам иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!