Месси ПСЖда қайси рақамда ўйнайди?

  • 10 август, 2021, 11:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ПСЖда катта эҳтимол билан 30-рақам остида ўйнайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, Месси "Барселона"да айнан 30-рақамда дебют қилган. Франция чемпионатида эса 30-рақамда асосан дарвозабонлар ўйнайди, бироқ Месси учун бу борада “истисно” бўлиши мумкин.

Бундан аввалроқ Неймар ўзининг 10-рақамини Мессига беришга тайёр экани, аммо Лео бу таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

34 ёшли Месси “Барселона”ни эркин агент сифатида тарк этди. У ПСЖ билан “2+1” кўринишида шартнома имзолаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kimman o'zi?
10/08/2021 12:08
Mantiqan va Qalban to'g'ri raqam. Ya'ni yarashadi.