Месси: Янги рекордга икки қадам қолди
МЛС доирасида «Коламбус Крю» «Интер Майами»ни қабул қилган учрашувда Лионель Месси жарима зарбасидан гол урди.
Аргентиналик футболчи учун бу фаолиятидаги жарима зарбасидан урилган 76-гол бўлди. Месси шу тариқа мазкур кўрсаткич бўйича рекордчи Марселиньо Кариокага янада яқинлашди. Унинг ҳисобида 78 та жарима зарбасидан урилган гол бор.
Месси бу голни 1177-учрашувида урди ва фаолиятидаги голлари сонини 931 тага етказди. Шунингдек, бу унинг «Интер Майами» сафидаги 102-голи ва 2026 йилги мавсумдаги 21-голи бўлди. Аргентиналик футболчи ҳисобида 424 та голли узатма ҳам бор.
Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» сафида ўйнамоқда.

Фикрлар