Мэйсон Маунт:

Англия терма жамоаси ва Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилганидан хайратда эканини билдирди. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.

"Мазкур совринни қўлга киритишимга ишонмайман. Лекин Месси ва Роналду каби афсоналар билан бир рўйхатда бўлиш — бу фақатгина орзу. Йиллар давомида меҳнат, тинимсиз машғулотлар, фидойилик ўз мевасини бермоқда. Аммо муваффақиятлар тўхтаб қолишга сабаб бўлмайди. Бу ҳали бошланиши", — деди 22 ёшли Маунт.

Эслатиб ўтамиз, Мэйсон 2020/21-йилги мавсум УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби ҳамда "Евро-2020" финалчиси ҳисобланади. Футболчи ўткан мавсум "аристократлар" либоси остида 36 ўйинда ҳаракат қилиб, 6 гол ва 5 голли узатма муаллифи бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)