“Милан” клуби раҳбарияти ҳимоячи Тео Эрнандесни ПСЖга қўйиб юборишни хоҳламади. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, парижликлар 23 ёшли франциялик футболчи билан Европа чемпионати бошланишидан олдин алоқага чиққан, бироқ “россонерилар”нинг рад жавобидан сўнг, улар футболчининг трансферидан умидларини узган.

Ўз навбатида, Эрнандесни “Милан”да барча нарса қаноатлантирмоқда ва шу сабабли, унинг ўзи ҳам жамоадан кетмоқчи эмас.

Тео ўтган мавсум “Милан” сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 50 млн еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)