Ҳамюртимиз Жасурбек Йўлдошев ва қозоғистонлик Нурбек Оралбай ўртасидаги финал жанги якунланди
Мўғулистоннинг Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда.
-85 кг даги вакилимиз Жасурбек Йўлдошев финал жангида қозоғистонлик Нурбек Оралбайга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда боксчимиз рақибга имкониятни бой бериб қўйди ва қитъа биринчилигини кумуш медал билан якунлади.
Маълумот учун, бизни олдинда Ҳалимжжон Мамасолиев (Ўзбекистон) ва Парвиз Каримов (Тожикистон) тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар