Мойес

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби бош мураббийи Дэвид Мойес жамоасининг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

“Вест Хэм” премьер-лигадаги топ-клубларга қарши курашмоқчи. Сўнгги пайтларда биз грандлар билан яхши ўйнаяпмиз. Бир ярим йил олдин эса жамоа элита жон сақлаб қолиш учун курашган. Биз фақат олдинга интилиш ниятидамиз. Мақсадимиз - Чемпионлар лигасига чиқиш”, - деди Мойес.

“Болғачилар” жорий мавсум УЕФА Европа лигасида иштирок этишмоқда. Улар мусобақа гуруҳ босқичининг дастлабки турида сафарда “Динамо” Загреб”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

АПЛда эса ортда қолган 4 та турдан сўнг 8 очко билан 8-ўринда боришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)