Муҳаммад Мокаев: "Дана Уайт сўраган ишни бажардим, бироқ..."

  • 31.08.2026 21:48
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли ММА устаси Муҳаммад Мокаев UFC ни тарк этгач, промоушен раҳбари Дана Уайт сўраган барча нарсани тўлиқ бажарганини айтди.

"Дана икки йил олдин: "Бошқа жойда чемпион бўл," деганди. Мен BRAVE CF, AC BJJ чемпиони бўлдим, 5 та жанг ўтказдим, 4 таcида рақибларни финиш қилдим, фаолликни сақлаб қолдим ва дунёга супер енгил вазнда энг яхши жангчи эканимни кўрсатдим. Бироқ ҳали ҳам менга UFC дан таклиф тушгани йўқ", - деди Англия вакили.

Эслатиб ўтамиз, Мокаев UFC да 7 та баҳс ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган эди (4 таси муддатдан аввал якунланган). 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!