МЮ овора бўлмасин, улар барибир “Челси” юлдузини қўлга кирита олмайди!

Англиялик собиқ футболчи Глен Жонсон “Челси” ҳужумчиси Тимо Вернер унга қизиқиш билдираётган “Манчестер Юнайтед”га ўтмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, германиялик ҳужумкор футболчининг ўзи манчестерликларга ортиқчалик қилишини яхши билади.

- Манчестерликлар Жейдон Санчони харид қилди. Бу футболчи ўйнайдиган позицияни кучайтиришга эҳтиёж йўқ эди. Ҳозир уларда Криштиану Роналду, Мэйсон Гринвуд ва Эдинсон Кавани бор. Улар бу ўйинчиларнинг ҳаммасини бир пайтнинг ўзида майдонга тушира олмайди.  

Тимо Вернер ривожланиши учун унга ҳар ҳафта етарли даражада ўйин амалиётини кафолатлайдиган жамоа керак, лекин  “Манчестер Юнайтед”да бундай бўлмайди, - деди Глен Жонсон.

Таъкидлаш жоизки, Бундеслигада тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Тимо Вернер катта умидлар билан “Челси”га олиб келинган эди. Бироқ кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам германиялик ҳужумчи  ўзидан кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×