Нагельсман: "Бавария"ни табриклайман!"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Бавария"нинг жорий Бундеслига мавсумидаги чемпионлигига муносабат билдирди.

"Мен "Бавария"ни табрикламоқчиман. Компани ишонч билан чемпион бўлган жамоани шакллантирди. Жамоа ажойиб футбол ўйнамоқда. Мен Германия терма жамоаси ўйинчилари учун хурсандман. Уларнинг ғалаба руҳи уларга яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатида ёрдам беради", - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради "Bayern & Germany".

Сўнгги ўйинида "Бавария" ўз уйида "Штутгарт"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Бундеслиганинг 30-туридан сўнг, мюнхенликлар иккинчи ўриндаги "Боруссия Д"дан 15 очко олдинда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!