Мавсум якунланганидан сўнг клублар ўз таркибларига янги футболчиларни қўшиб олишни бошлаб юборди. 6 декабрдан 26 февралга қадар қишки трансферлар ойнаси очиқ бўлади.

Ушбу муддат оралиғида "Навбаҳор" таркибида катта ўзгаришлар юзага келиши мумкин. Бир неча кундан бери "лочинлар" қизиқаётган футболчилар ҳақида хабар бергандик.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Навбаҳор" Одил Аҳмедовни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бунинг учун терма жамоанинг собиқ сардори Хитойдаги фаолиятига ойдинлик киритиб олиши керак бўлади. Шунда наманганликлар раҳбарияти Аҳмедов билан музокарага киришади.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Хитойнинг "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

7871572722518

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
13/12/2021 11:33
Суперлигада бир нечта ислохотларни амалга ошириб чикиш керак. Бу узгаришларсиз Ахмедов катнашса, узбек футболи бирон бир ютук олмайди. Фахрий уйинчилар футбол ривожига хисса кушиши учун узгариш ва ислохотлар керак. Афсуски, рахбарлар бу узгаришлардан манфаатдор эмас!
Fanat Navbahor Fc
12/12/2021 17:44
Qaniydiyaa hech yoq 1 yil bosayam oynasa

Минбар

Барча блоглар