"Навбаҳор" ва АГМК клублари ўртасидаги ўйинларда ким кўпроқ ғалаба қозонган?

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ҳамда АГМК ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур баҳс олдидан "лочинлар" матбуот хизмати ўйинга доир бир неча маълумотларни тақдим этди:

"Мазкур рақиблар шу кунга қадар миллий чемпионатларимизда 27 марта куч синашган. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 12 марта, наманганликлар эса 7 марта зафар қучган. Саккизта учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 37:34, АГМК фойдасига. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 44 очкони, “лочинлар” эса 29 очкони қўлга киритган.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Суперлига (олий лига)даги қарама-қаршиликка 2008 йилда асос солинган. Ўша йили Наманганда ўтказилган дастлабки учрашувда наманганликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Олмалиқдаги жавоб ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекканди – 1:1.

Жамоаларнинг ўзаро барча ўйинлари натижалари:

2008 йил

“Навбаҳор” - ОТМК - 2:0 (1:0)

Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (25), Д.Ҳожиев (85).

ОТМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)

Голлар: Ш.Муллажонов (66) - Ш.Шарипов (10).

2009 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:0

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:0 (1:0)

Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

2010 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (0:0)

Голлар: И.Эргашев (64), М.Мамазулумов (85) - Ғ.Жўраев (51).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)

Гол: Н.Отақўзиев (68).

2011 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)

Гол: З.Пиримов (80).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 0:3 (0:1)

Голлар: А.Султонов (42,67), А.Абдуллаев (88).

2012 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 1:0 (1:0)

Гол: А.Востриков (7).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:1 (2:0)

Голлар: С.Ҳамидов (8,20), Ж.Ирисметов (60) - С.Бердиев (74).

2013 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 3:4 (1:1)

Голлар: Ш.Эркинов (6), Д.Туропов (52), Е.Гоголь (81) - А.Баҳриддинов (28,54), Р.Аҳмедов (67,70).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 1:3 (1:3)

Голлар: С.Ҳамидов (5) - О.Жўрабоев (23), С.Шоаҳмедов (32,35).

2014 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:1 (2:1)

Гол: Б.Ёқубов (36), Ш.Эркинов (39,63) - Ш.Ҳакимов (28).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 3:1 (1:1)

Голлар: А.Исроилов (6),С.Шоаҳмедов (52,83) - Ш.Эркинов (31).

2015 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 2:2 (1:1)

Гол: Ш.Эркинов (38,68) - Ш.Саломов, (45+2), А.Омонов (59).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (1:0)

Голлар: С.Қуттибоев (5,65) - Д.Жабборов (69).

2016 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (2:0)

Голлар: А.Омонов (4), Ф.Тожиев (22) - А.Ражабов (71).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:3 (0:2)

Голлар: А.Абдуллаев (47), И.Исоқжонов (49), А.Маҳмудов (72) - Х.Мухторов (7), М.Исаев (28), А.Аманов (50).

2017 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)

Голлар: С.Рихсибоев (13), И.Йелич (89) – О.Ўрунов (90).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” – 1:1 (0:0)

Голлар: Н.Йованович (83) – Ш.Муллажонов (90+2).

2018 йил

АГМК – “Навбаҳор” – 1:2 (0:0)

Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).

“Навбаҳор” – АГМК – 1:0 (1:0)

Гол: Д.Станоевич (15).

2019 йил

АГМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)

Голлар: Ш.Норбеков (90+3) – А.Касьян (7).

“Навбаҳор” – АГМК – 0:1 (0:1)

Гол: З.Полвонов (41).

2020 йил

АГМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:0)

Голлар: Азизбек Турғунбоев (22) – Йован Жокич (90+2).

“Навбаҳор” – АГМК – 0:0

2021 йил

АГМК – “Навбаҳор” – 2:1 (1:1)

Голлар: Санжар Турсунов (26-пенальти), Шоҳруҳ Гадоев (71) - Славиша Стоянович (44-пенальти).

Мазкур клубларнинг шу кунгача Наманганда ўтказилган 13 та баҳсидан 4 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 4 та ўйинда олмалиқликлар зафар қучишган, 5 та учрашувда эса жамоалар дурангга имзо чеккан. Тўплар нисбати – 16:14, “лочинлар” фойдасига.

Ушбу жамоаларнинг жорий мавсумнинг 1-даврасида Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - АГМК учрашуви 10 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:00да старт олади".

"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!