"Ньюкасл" машҳур дарвозабон трансфери учун рад жавоби олди

"Ньюкасл" жамоаси ПСЖ дарвозабони Кейлор Навасни харид қилиш учун парижликларни музокара ўтказишга чақирганди. Лекин француз клуби бу таклифни дарҳол рад этди.

"Янги бойлар" коста-рикалик киперни ҳамон жамоадаги муҳим футболчи деб ҳисобламоқда. Ҳозирда клуб Навасни сотиш ёки ижарага бериш ҳақида умуман ўйлаётгани йўқ.

Маълумот ўрнида, Кейлор Навас Лига 1 доирасидаги 12 учрашувда иштирок этиб, 3 та қуруқ ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!