“Ньюкасл” юлдузларга шартнома бермади

Англия премьер-лигасининг аутсайдеридан гранд клубга айланаётган “Ньюкасл” тез орада бир неча юлдуз футболчиларни трансфер қилиши ҳақида хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.

Хусусан, “қарғалар”  ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди ва “Ювентус” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзига оғиз солаётгани айтилганди.

Манбаларнинг хабар беришча, “Ньюкасл” раҳбарияти бу хабарларни инкор этиб, Мауро Икарди ва Аарон Рэмзига таклиф юборилмаганини маълум қилди.

Мауро Икарди яқин ўртада ПСЖни тарк этмоқчи эмас ва юлдуз жамоа ахзоси бўлиб қолиш истагини билдирган.

Аарон Рэмзи эса келажаги ҳақида жорий йилнинг декабрида ёки келаси йил бошида бир қарорга келишини айтмоқда.

Икардининг парижликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади ва унинг трансфери 35 миллион еврони ташкил қилмоқда. Рэмзининг туринликлар билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар