Ўзбекистон 2026 йилги Шахмат Олимпиадасида сенсация кўтарди
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Самарқандда ўтаётган Жаҳон шахмат олимпиадаси–2026нинг олтинчи турида Ҳиндистон терма жамоаси устидан кутилмаган ғалабага эришди.
Мезбонлар мусобақанинг бош совриндорларидан бири ҳисобланган ҳиндистонликларни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин тақдирини учинчи доскадаги баҳс ҳал қилди: Нодирбек Якуббоев оқ фигуралар билан Нихал Саринни мағлуб этди.
Қолган уч учрашув дуранг билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Прагнанандхага қарши ўйинда очколарни бўлишиб олди. Жавоҳир Синдаров Арджун Эригайсига қарши дуранг ўйнади, Шамсиддин Воҳидов эса амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешга қарши баҳсни дурангга якунлади.
Бу муҳим ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон шахмат олимпиадаси жадвалида пешқадамликни қўлга киритди.
Олтинчи турда Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ҳам ишончли ғалабага эришди. Қозоғистонлик шахматчилар Колумбия жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.
Жаҳон шахмат олимпиадаси сентябрь куни старт олган бўлиб, мусобақа 27 сентябрга қадар давом этади.

Фикрлар