Ўзбекистонлик теннисчи АҚШ тўсиғидан ўтолмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон номидан иштирок этаётган теннисчи Камилла Рахимова (WTAПекин (Хитой) шаҳридаги WTA 1000 турнирдаги иштирокини якунлади.

Турнирнинг учинчи босқичида Рахимова АҚШ вакили, рейтингда 13-ўринни эгаллаб турган, ўнчи рақам остида сараланган Ива Йович билан кортга тушди. Беллашув икки сетда якунланди ва АҚШ теннисчисининг ғалабаси билан тугади — 6:1, 7:5.

Учрашув 1 соату 55 дақиқа давом этди. Биринчи сетда йирик ҳисобда мағлуб бўлган Рахимова иккинчи сетда рақибасига жиддий қаршилик кўрсатди, аммо Йович ҳал қилувчи сетгача етказмасдан ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ива Йович Пекин турнирининг 1/8 финалига йўл олди, Камилла Рахимова эса мусобақадаги юришини тўхтатди.

Турнир ғолибаси 1 151 380 доллар миқдорида мукофот пули ва рейтинг учун 1000 очко қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!