Одил Аҳмедов “Бунёдкор” уй, машина ва катта маош таклиф қилганда нега рад этган?

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедов “Футбол” ТВ телеканалидаги “Offside” кўрсатувида бир неча йил аввал “Бунёдкор” кучайган пайт нега бу клубга ўтмагани ҳақида гапирди.

- 2007-2009 йиллари “Пахтакор”да молиявий инқироз бўлган. 5-6 ойлаб маош олмаган пайтлар кузатилган. Лекин “Пахтакор” футболчиларнинг маоши борасида ҳеч қачон алдамаган. Йил охирида доим пуллар берилган.

“Бунёдкор” менга таклиф билан чиққан. Улар ўзинг рози бўлсанг бўлди, қолганини томонлар гаплашиб оламиз дейишган. Ўйлаб кўришимни айтдим. Дадам доим тўғри маслаҳат берганлар. Шунда отамга “Бунёдкор” менга уй, машина ва “Пахтакор”даги маошимдан 10-15 баробар кўп пул таклиф қилаётганини айтдим. Улар эса менга ҳеч қачон сени тарбиялаган “Пахтакор”ни рози қилмасдан бошқа клубга ўтма, дедилар. Кейин мен “Бунёдкор” вакилларига ўтмаслигимни билдирдим.

Қолаверса, “Пахтакор” раҳбарлари билан бу борада гаплашганман. Улар мени жамоада қолишимни кўпроқ хоҳлашган. Шунинг учун “шерлар” сафидаги фаолиятимни давом эттирганман, - деди Одил Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!