Олисе келажаги бўйича муҳи қарор қабул қилди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида ўйнаётган француз вингери Майкл Олисе фақат Мадриднинг «Реал» клубидан таклиф тушган тақдирдагина жамоани тарк этишни кўриб чиқади. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчи Европанинг бошқа клублари қизиқишига жавоб бериш ниятида эмас. У эҳтимолий трансферни фақат «Қироллик клуби» билан боғламоқда.
Агар Мадрид клуби раҳбарияти уни сотиб олиш бўйича аниқ ва жиддий таклиф билан чиқмаса, француз футболчиси «Бавария» билан амалдаги шартномасини яхшиланган шартларда узайтириши эҳтимоли юқори экани таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Олисе 2024 йил ёзида Англиянинг «Кристал Пэлас» клубидан 60 миллион евро эвазига Мюнхен жамоасига ўтган.

Фикрлар