Элитадан тушиб кетиш барча жамоалар учун фаолиятидаги энг омадсиз воқеа эканлиги аниқ. Бу ўз-ўзидан клубдаги юлдузларнинг кетишига ва молиявий муаммоларга олиб келади. Буни сўнгги 15 йил ичида кучли бешликдаги 142 клуб ўз бошидан ўтказди. Афсуски, уларнинг аксарияти учун элитани тарк этиши жуда қимматга тушди.

Бошқалар эса...

Лигани тарк этган клублардаги икки хил вазият кузатилади.Айрим жамоалар, яна кучлилар сафига қайтиш учун бор ресурсни ишга солса, қолганлари янада қуйи лигаларга равона бўлиб, йўқолиб кетади. Биринчи вариант асосида иш кўрадиганларни футбол тилида "лифт клублар", деб аташади. Улар ўз номига яраша элита ва қуйи лигада навбати билан иштирок этади. АПЛ мисолида вазиятга назар ташласак, биринчи бўлиб "Вест Бромвич" эътиборимизни тортади.

Клуб сўнгги 15 йил ичида асосий лигани 4 бор тарк этди. 2021/22 йилги мавсумдаги натижалардан келиб чиқсак, жамоа 5-бор Премьер-лигага чиқиш тараддудини кўрмоқда. Ундан кейинги ўринда "Норвич" клуби жойлашган. Агар "канарейкалар" жорий мавсум АПЛда жон сақлаб қолмаса, сўнгги 15 йил ичида 4-бор бир қадам ортга ташлашга мажбур бўлади.
Кучли бешлик доирасидаги бошқа чемпионатларда бу кўрсаткич борасида ким "юқори" поғоналарда бормоқда?

  • Германия: "Кёльн" – 3, "Нюрнберг" – 3;
  • Италия: "Лечче" – 4, "Эмполи" – 3, "Ливорно" – 3;
  • Франция: "Труа" – 4, "Кан – 3", "Ланс – 3", "Метц" – 3;
  • Испания: "Депортиво" – 3.

gi34jig34jig

Иккинчи вариант асосида иш кўришга мажбур бўладиган жамоалар пастки лигаларда узоқ қолиб кетади. Гап АПЛ ҳақида борар экан, сўнгги 10 йил ичида элитани тарк этган 9 клуб ҳали-ҳамон ўзига кела олмаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. "Уиган", "Рединг", "Халл Сити", "Сандерленд", "Мидлсбро", "Суонси", "Сток Сити", "Хаддерсфилд" ва "Борнмут" турли хил воқеаларни бошидан кечиришга мажбур бўлди. КПР, "Хаддерсфилд", "Сток Сити", "Рединг" ва "Мидлсбро" жамоларининг молиявий ва турнир жадвалидаги аҳволи анча мураккаб. Уларда яқин йиллар ичида АПЛда тўп суриш имконияти йўқ. "Уиган" ва "Сандерленд" эса, Чемпионшипда ҳам жон сақлаб қолишни уддалай олмади. Яқиндагина АПЛда шонли юриш амалга оширган жамоалар ҳозир Англиянинг 3-лигасида ўртамиёна клуб саналади.

АПЛни тарк этиш, фожиа эмас!

"Сандерленд"га ачинишингиз аниқ, бироқ лигани тарк этган ҳамма клуб ҳам бундай оғир кунларни бошидан ўтказмайди. "Астон Вилла" 2015/16 йилги мавсумдаги омадсизликдан сўнг элитага янада кучли бўлиб қайтишни уддалади. "Ньюкасл" эса, ҳатто янги эгалари ёрдамида тез орада грандлар сафини тўлдириши ҳеч гап эмас. "Tifosy" берган маълумотларга суянадиган бўлсак, кучли бешлик клублари ичида лигани тарк этган жамоалар орасида инглизлар энг кўп камбэкни амалга оширади. Энг ёмон кўрсаткич Лига-1га тегишли. Францияда пастга "қулаган" клубларнинг ортга қайтиши қолган чемпионатдагиларникидан анча камроқ. Бу кўрсаткич ўз-ўзидан юзага келмаган. АПЛ элитани тарк этган жамоаларга "олтин парашюут" тақдим этади.

kofko34kfo34kf

Бу телетрансляциялардан келиб тушган сумманинг бир қисми клубларга тўлаб берилади, дегани. 2020/21 йилги мавсум якунида чемпионатда тўп сурган 20 клуб ҳисоб рақамига 123 миллион фунт стерлингдан ўтказилган. Тўғри, бу пуллар иккига бўлиб тўланади. Биринчи мавсумда 55(67,65 миллион фунт), кейинги йили 45 фоиз маблағ (55,35 миллион фунт) қуртдек санаб берилади. Агар қаторасига 3 мавсумдан бери лигада тўп сураётган жамоа бўлса, унга тўланадиган сумма 20 фоизга қисқартирилади. Агар элитани тарк этган жамоа бир мавсумдан сўнг ортга қайтса, унинг АПЛда қолган трансляциялардан тушган пулларнинг иккинчи қисми (45 фоизи) АПЛнинг умумий бюджетига ўтиб кетади. Йил якунида эса, бу пуллар 20 клубга бўлиб берилади. Шу тариқа, чемпионатни тарк этган клуб қўлга киритадиган пул ортиб бораверади. Шу қоида сабабли биринчи уринишдаёқ лигага қайтган "Уотфурд" ва "Норвич" ўз улушларининг иккинчи қисмини (45 фоиз) чемпионатнинг умумий бюджетига (83 миллион фунт) ўтказиб юборди.

"Олтин парашют" сабабли Англия клубларининг молиявий аҳволи бир меъёрда сақланиб туради. Чемпионшипда эса, ўз-ўзидан моддий жиҳатдан тенг кучлар кураш олиб боради. Лига томонидан тўлаб бериладиган пуллар жамоанинг асосий футболчиларини клубда олиб қолиш йўлида сарфланади. Шу фактор сабабли Англия клублари пастга қулаганида, жамоа брендининг умумий қиймати атиги 27 фоизга арзонлашади, холос. Бу бошқа лигалардан бир неча баробар яхшироқ натижа дегани.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!