"Ўзбек классикоси" олдидан статистик рақамлар қандай?
Суперлиганинг 6-тур ўйинида мухлислар ўзбекча мумтоз тўқнашув гувоҳи бўлишади
Жамоалар чемпионатлар тарихида 62 ўйин ўтказишган. Устунлик "Пахтакор" тарафида - 30 ғалаба, 10 дуранг ва 22 мағлубият. Рақиб дарвозасига 103 тўп киритган "Шерлар" 71 тўп ўтказиб юборишган. Фарғонадаги беллашувларнинг 16 тасида "Нефтчи" устун келган бўлса, 8 баҳсда "Пахтакор" ғалаба қозонган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. "Пахтакор" 11 бор рақибни йирик ҳисобда доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади
"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов ва Темур Кападзе ҳар икки жамоа таркибида гол урган ўйинчилар саналади.
"Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги тўқнашув 9 апрель, пайшанба куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 19:00 да бошланади.
Фикрлар