Асосий мазмунга ўтиш
Ўзбекистон Кубоги. "Е" гуруҳининг сўнги тур ўйинлари санасида ўзгариш

Ўзбекистон Кубоги. "Е" гуруҳининг сўнги тур ўйинлари санасида ўзгариш

Мусобақанинг Е гуруҳи 3-туридан ўрин олган Бунёдкор — ҚМУ Жайхун ҳамда ТерДУ — Қизилқум учрашувлари аввалдан белгиланганидек 23-май санасида эмас, балки 24-май куни бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, 22-май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" сафари олдидан "Бунёдкор" стадионида назорат учрашуви ўтказади. Шундан келиб чиққан ҳолда юқорида қайд этилган икки учрашув санасида ўзгариш кузатилади.

Маълумот учун, ТерДУ — Қизилқум ўйини Сурхон арена ва унга туташ ҳудуддаги футбол майдони парваришидан келиб чиққан ҳолда, Навоий шаҳрида бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ