"Пахтакор" чемпионликка яқинлашди. Черандан хет-трик!

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Салим Мустафоевнинг автоголидан кейин ҳисоб очилди. Григалашвили 10 дақиқадан сўнг мувозанатни тиклади. Драган Чераннинг голига эса, Эркин Байдуллаев бўлим сўнгида жавоб қайтарди. Сербиялик футболчи иккинчи таймда яна 2та гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, очколари сонини 54тага етказиб олган "шерлар" муддатидан олдин Суперлига чемпионлигига янада яқинлашди. Навоийликлар 31 очко билан онлайн жадвалда 7-поғонани банд этган.

  • Суперлига
  • 22-тур

Пахтакор

  • Салим Мустафоев 3' (автогол)
  • Драган Черан 38', 60', 66'
4 : 2

16/10/2021 16:00

Қизилқум

  • Элгужа Григалашвили 13'
  • Эркин Бойдуллаев 45+1'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Пахтакор" ўз майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди!

  • 90+1'

    Жарима майдони остонасида Кенжабоев йиқилиб тушди. Норсафаров ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Матич ҳужумда қоида бузди. 

  • 87'

    Жарима майдонига кирган Кенжабоев тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Қувватов хавфни бартараф этди.

  • 85'

    Ўйин сўнгида ҳам "шерлар" тўп назорати билан вақт ўтказмоқда.

  • 83'

    Достон Ҳамдамов ўз ўрнини Ҳожимат Эркиновга бўшатиб берди.

  • 80'

    Элгужа Григалашвили ўрнига Мате Ватсадзе ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Иминовга нисбатан қоида бузган Тўхтахўжаев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 77'

    Драган Черан 4-голини урди. Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

  • 76'

    Эркин Бойдуллаевнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 75'

    Хюистра шогирдлари жарима майдонини анча яхши қўриқламоқда.

  • 73'

    Боян Матич воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 71'

    "Қизилқум" футболчилари ўйинга қайтишга ҳаракат қиляпти. Бироқ "шерлар" мудофаада ишончли ўйин кўрсатмоқда.

  • 69'

    Собирхўжаев ва Холматов ўрнига Иминов ҳамда Турғунбоев ўйинга қўшилди.

  • 66'

    ГООООООООООООЛ! Черан хет-трикни нишонлади!

    Драганнинг стандартдан берган мукаммал зарбаси дарвозани тўққизлигидан жой олди.

  • 66'

    Шаҳзод Туропов ўрнига Жамшид Ҳасанов майдонга тушди.

  • 65'

    Олег Толмасов огоҳлантирилди.

  • 63'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган Актамов шогирдлари назоратни қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 61'

    ГОООООООООООООЛ! "Пахтакор" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Яна ўнг томонга зарба берган Черан Нестеровни ожиз қолдирди.

  • 59'

    Жарима майдони ичида Исмоилов йиқилиб тушди. Ҳакам иккинчи бор пенальти белгилади.

  • 56'

    Курашлар асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 54'

    Аброр Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 52'

    Чераннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 51'

    Иккинчи тайм ҳам тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 49'

    Жарима майдони ичида Григалашвили зарба беришга кечикди. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 48'

    Муҳсинжон Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    ГОООООООООООЛ! "Қизилқум" ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди!

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Бойдуллаев дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    "Пахтакор" ҳимоячилари ўзаро тортишиб қолди.

  • 43'

    Драган Черанга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 40'

    Шерзод Темировнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 38'

    ГООООООООООООООЛ! "Пахтакор" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Нуқта қаршисига келган Драган Черан ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 37'

    "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтаётган мазкур баҳсда ВАР йўқ. Шу боис, Норсафаровнинг қарори муҳокама қилинмайди.

  • 36'

    Ҳакам эътироз учун Нестеровга сариқ карточка кўрсатди.

  • 35'

    Жарима майдони ичида тўп Григалашвилининг қўлига тегди. Норсафаров пенальти белгилади.

  • 34'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Кенжабоевни Чобанов тактик фол эвазига тўхтатди.

  • 32'

    Ҳамдамов яқин масофадан зарба беришга кечикди. Тўп Тўхтахўжаевдан ўтмади.

  • 30'

    Жарима майдони остонасида Холматов йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 28'

    Юзага келган тўхталишлар ўйин темпи пасайишига сабаб бўлди.

  • 26'

    Шифокорлар яна майдонга тушиб келди. Бу сафар Собирхўжаевга ёрдам кўрсатилиши лозим.

  • 24'

    Шароф Муҳитдиновнинг стандартдан берган зарбасидан кейин тўп Қамбаровга тегди. Файзуллага тиббий ёрдам керак.

  • 22'

    Жамоадоши узатган тўпга Шерзод Темиров ета олмади.

  • 20'

    Ислом Тўхтахўжаевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 19'

    Актамов шогирдлари рақиб жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 17'

    Сайфиевнинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 15'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 13'

    ГОООООООООООООЛ! "Қизилқум" мувозанатни тиклади!

    Жарима майдонига ёриб кирган Григалашвили посбонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни йўллади.

  • 11'

    Ўйин Хюистра шогирдларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 9'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Кенжабоевнинг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди. Ортдан етиб келган ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 7'

    "Шерлар" тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 5'

    Тезкор гол ўтказиб юборган навоийликлар дарҳол олдинга ўта бошлади.

  • 3'

    ГОООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Чап қанотдан оширилган тўпни Мустафоев ўз дарвозасига тўғирлаб юборди. Тўп йўл-йўлакай Нестеровга тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!