Пенальтини уролмаган Мбаппе ўйиндан сўнг нималар деди?

Хабарингиз бор, Франция терма жамоаси 1/8 финалда Швейцарияга имкониятни бой берди ва Европа чемпионатидаги юришини тўхтатди. Пенальтилар сериясига қадар давом этган ўйинда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе дарвозани ишғол этолмади ва натижада жамоаси мағлуб бўлди.

Ушбу ўйиндан сўнг Мбаппе ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу натижадан жуда хафа бўлдим, жамоа мақсадига эриша олмади. Илтимос, бу хато учун мени кечиринг. Жамоага ёрдам бермоқчи эдим, аммо бу натижа бошқача бўлди.

Тушунаман, мухлисларимиз жуда хафа бўлишди. Уларнинг қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, сизлар доимо бизга ишонгансизлар. Жамоамиз ушбу мағлубиятдан кейин янада кучайиши керак. Рақибларни ғалаба билан табриклайман”, - деди Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!