Португалия кўчасига Шомуродовнинг устози фамилияси берилади

Элдор Шомуродовнинг “Рома”га ўтишига сабабчилардан бири сифатида эътироф этилаётган Жозе Моуриньо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Феррагуду шаҳри раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдирган пост қолдирди.

Маълум бўлишича, шаҳар маъмурияти кўчалардан бирига Моуриньо номини берган. Маълумотларга қараганда, бу кўча Жозенинг отаси Феликс шарафига номланган. Машҳур мураббийнинг отаси Феррагуду шаҳрида туғилган ва 2017 йили вафот этган.

- Португалияни айниқса, Феррагудуни жуда яхши кўраман. Бу мен учун жуда эҳтиросли воқеа бўлди.Менинг отамга ҳурмат кўрсатишганидан миннатдорман, - деб ёзди Жозе Моуриньо.

Айни пайтда “Рома” футболчилари мавсумолди йиғинини айнан Португалияда ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!