ПСЖ президентининг укаси Мессининг трансферини тасдиқлади

"Барселона"нинг собиқ сардори Лионель Месси ПСЖ билан шартнома имзолаши тобора ойдинлашмоқда.

Париж клуби президенти Носир Ал-Хелайфининг укаси Халиф бин Хамад Ал-Тани 34 ёшли аргентиналик юлдуз билан музокаралар ижобий якунланганини тасдиқлади.

"Музокаралар расман якунланди. Бу ҳақда кейинроқ эълон қилинади", - деди қатарлик шайх.

Лионель Месси 1 июлдан буён эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!