Coca Cola Суперлигаси 21-тур доирасидан ўрин олган   “Қўқон-1912” - “Пахтакор”  учрашуви 1 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 31 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 5 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 19 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. 7 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 82-41, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 64 тани ташкил этади.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги олтита учрашуви

12.05.2021 "Пахтакор" - "Қўқон-1912" - 3:0

20.10.2020 "Пахтакор" - "Қўқон-1912" - 2:1

18.08.2020  "Қўқон-1912" - "Пахтакор" - 1:3

26.07.2019 "Пахтакор" - "Қўқон-1912" - 3:1

29.06.2019  "Қўқон-1912" - "Пахтакор" - 1:2

12.08.2018  "Қўқон-1912" - "Пахтакор" - 1:1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)