"Қувайт СК" "Ал-Ҳилол"га қарши ўйнади, Сардор Рашидов эса...

Сардор Рашидов тўп сураётган “Қувайт СК” клуби тайёргарликни режа асосида давом эттириб келяпти.

Яқинда Sports.uz орқали ушбу жамоа Саудия Арабистонида “Ал-Ҳилол”га қарши назорат учрашувини ўтказишининг хабарини бергандик.

Ар-Риёддаги “Қирол Фахд” стадионида режалаштирилганидек, 4 сентябрь куни “Ал-Ҳилол” ҳамда “Қувайт СК” клублари иштирокида халқаро ўртоқлик беллашуви ўтказилди.

сардор11

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик Сардор Рашидов асосий таркибда майдонга тушди ва 70 дақиқа давомида тўп сурди.

Леонарду Жардим бошчилигидаги “Ал-Ҳилол” ушбу ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди “Қувайт СК” Кубок ўйинларига ҳозирлик кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!