Рамос йиғлаб юборди (видео)

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадан кетишдан олдин ташкил этилган хайрлашув матбуот анжуманида ўз ҳиссиётларини жиловлай олмади. Тадбир давомида футболчи кўз ёшларини тўкди.

“Бир кун мен бу ерга қайтаман, бунга аминман. "Реал"га катта раҳмат айтмоқчиман. У юрагимда абадий қолади”, - деди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Рамос "Реал"да 2005 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У “қироллик клуби” таркибида Испаниянинг беш карра чемпиони бўлди, тўрт марта мамлакат Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини ютди, икки марта Испания кубоги ва уч марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Рамос “Реал” билан шартномаси якунлангани боис эркин агент сифатида тарк этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
SattorovXayriddin
17/06/2021 22:01
Djejdjjd