Расман! Суперлига дебютанти Балотелли билан шартнома имзолади

Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини Туркия клубида давом эттирадиган бўлди.

30 ёшли футболчини Суперлига дебютанти ҳисобланган "Адана Демирспор" клуби ўз сафига қўшиб олди. Турк клуби Марио билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Балотелли ўтган мавсумни Италия B Сериясида иштирок этувчи “Монца” клубида ўтказди. У ушбу жамоада 14 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол муаллифи бўлди.

Марио Балотелли фаолияти давомида "Интер", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" каби гранд клубларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!