Расмий хабар: ПСЖ суперталантни сотиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа Чемпионлар лигаси ва Франция чемпионатининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” клуби матбуот хизмати 18 ёшли ҳужумчи Иброҳим Мбайе Бирмингемнинг “Астон Вилла” клубига трансфер қилингани бўйича расмий хабар чиқарди.

- Иброҳим Мбайе 10 ёшида қўшилган, академиянинг барча босқичларидан ўтган, асосий жамоада ўзини кўрсатган ва клуб билан бирга саккизта совринни қўлга киритган клубини тарк этмоқда.

18 ёшли ҳужумчи “Астон Вилла” футболчисига айланди. ПСЖ Иброҳимнинг ривожланишидан фахрланади, унга миннатдорлик билдиради ва фаолиятида энг яхши тилакларни тилайди, - дейилади парижликлар матбуот хизмати томонидан X ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарда.

Мбайе 2018 йилда ПСЖ академиясига қўшилган. У 2024 йилда, 16 ёшида, парижликларнинг асосий жамоасида дебют қилган.

Умуман, Мбайе ПСЖ сафида 42 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!