"Реал" Мадрид ва Бразилия миллий терма жамоаси юлдузи Марсело футболчилик фаолиятини якунлаш арафасида.

Испан ОАВ тарқатган маълумотларга қараганда, 33 ёшли футболчи жорий мавсум сўнгида бу ҳақда расман маълум қилмоқчи. Боиси, охирги пайтларда унга ўйин амалиётининг деярли берилмаяпти. У майдонга тушганда ҳам кўп жароҳат олмоқда.

Қайд этилишича, Марсело фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий ўйлаяпти. "Реал" ҳам ўз афсонасида клуб тизимидан иш таклиф қилишга тайёр. Жорий мавсум у Ла Лигада атиги 3 та ўйин ўтказди. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди.

Маълумот учун, Марсело "қироллик клуби" сафига 2007 йилда "Флуминенсе"дан келиб қўшилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×