"Реал" Асенсио билан хайрлашиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсиони ёзги трансферлар ойнасида сотиб юбориши мумкин.

"Transfer News Live" манбаси "El Mundo" нашрига таяниб хабар беришича, "қаймоқранглилар" энди 23 ёшли тарбияланувчисига асосий таркибдан жой бермаяпти ва уни қўйиб юборишга тайёр.

Бироқ футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истамаяпти.

Рауль Асенсионинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2031 йил ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жорий мавсум ҳимоячи барча турнирларда 31 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!