"Реал" Нико Пасни қайтаришга қарор қилди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Нико Пасни "Комо"дан қайтаришга қарор қилди.
AS нашрининг хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчининг сўнгги икки йилдаги ўсишидан мамнун ва шартномадаги қайта сотиб олиш бандини фаоллаштиришга қарор қилган. Бу опцияни ишга туширишнинг сўнгги муддати — 30 май бўлиб, "Реал" барча томонларни бу қарор ҳақида аллақачон хабардор қилган.
Маълумот учун, Нико 2024 йилда "қаймоқранглилар"дан "Комо" сафига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум А Серия доирасида 33 та ўйинда 12 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар