"Реал" ярим ҳимоячиси бошқа клубга ўтади

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини бошқа жамоа таркибида давом эттириши мумкин.

"Бетис" испаниялик футболчи хизматига қизиқиш билдирмоқда. Испан ОАВнинг маълум қилишича, клуб "қаймоқранглилар" вакилини 15 миллион еврога сотиб олмоқчи. Шунингдек, келишувда бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Данига "Бетис" бегона эмас. У 2017 йилда айнан шу жамоадан мадридликлар сафига келиб қўшилган. 25 ёшли хавбек Токио Олимпиадасида олган жиддий жароҳатини тиклаш билан банд.

Себальос жорий мавсум "қироллик клуби" таркибида бирорта ўйин ўтказмади. Аввалги икки мавсумни эса, ижара асосида "Арсенал"да ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!