"Рома" Украинада йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Шомуродов 62 дақиқа ўйнади

Европа Конференциялар лигаси 2-туридан ўрин олган "Заря" - "Рома" учрашувида меҳмонлар йирик ҳисобда зафар қучди, 3:0.

Илк гол Стефан Эл-Шааравига тегишли бўлса, кейинчалик Крис Смоллинг ҳамда Тэмми Абрахам ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Беллашувни асосий таркибда бошлаган Шомуродов 62-дақиқада захирага олинди.

Шундай қилиб, "бўрилар" очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамликни сақлаб қолди. Украиналиклар сўнгги поғонани банд этган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Рома" икки ўйинда жами 8 та гол урди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди.

  • 87'

    Борха Майоралнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 85'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Мацапура узоқлаштирди.

  • 83'

    Руи Патрисиуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 82'

    Шахоб Захедининг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 80'

    Мараш Кумбулла жарима майдони остонасида қоида бузди. Меҳмонларда қулай нуқтадан стандарт вазият юзага келди.

  • 78'

    Пеллегрини ва Эл-Шаарави ўрнига Майораль ҳамда Вильяр майдонга тушди.

  • 77'

    Руи Патрисиу майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 75'

    "Заря"нинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас туфайли якунига етмай қолди.

  • 72'

    Майдон эгалари битта бўлсада гол уриш учун ҳаракатдан тўхтамаяпти.

  • 70'

    Дарбо ўз ўрнини Амаду Диаварага бўшатиб берди.

  • 68'

    ГООООООООООООООЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келмоқда!

    Заниолонинг узатмасини Абрахам дарвозага жойлаб қўйди.

  • 66'

    ГОООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Крис Смоллинг боши билан дарвозага аниқ йўллади.

  • 64'

    Тэмми Абрахамнинг илк уринишидан кейин тўп устундан қайтди.

  • 64'

    Дарбонинг зарбасидан кейин Мацапура тўпни ушлаб олди.

  • 62'

    Элдор Шомуродов ҳамда Карлес Перес ўрнига Тэмми Абрахам ва Николо Заниоло ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Громов ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 60'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Пеллегрини дарвозага йўллай олмади.

  • 59'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 57'

    Карлес Переснинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 56'

    Ягона бўлиб турган Стефан Эл-Шаарави бугун қолганлардан анча кўп кўзга ташланмоқда.

  • 54'

    "Заря" қулай имкониятдан фойдалана олмади. Саидманеш зарба позициясидан берган кутилмаган пасига шериклари ета олмади.

  • 52'

    Ибанъез ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 50'

    Жамоадоши узатган тўпни Эл-Шаарави етиб бора олмади. Дарвозабон чаққонроқ бўлиб чиқди.

  • 48'

    Римликлар иккинчи 45 дақиқаликда ҳам ташаббусни ўз қўлларида ушлаб турибди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Украиналиклар танаффусга ҳисобни тенглаштирган ҳолда чиқиб кетиш учун олдинга ўтмоқда.

  • 41'

    Тўп бурчакдан тўғридан тўғри жарима майдонига оширилди. Патрисиу уни осонлик билан ушлаб олди.

  • 39'

    "Заря" навбатдаги бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 36'

    Моуриньо шогирдларининг кучли прессинги рақиб ҳужумлари барбод бўлишига сабаб бўлмоқда.

  • 33'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.

  • 31'

    Элдор рақиб посбонини доимий босим остида ушлаб турибди.

  • 29'

    Деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Элдорнинг уринишидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 27'

    Стефан Эл-Шааравининг аниқ зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 25'

    Тўп назорати Моуриньо шогирдлари қўл остида. Мезбонлар қарши ҳужумларда фурсат пойламоқда.

  • 23'

    Смоллинг ва Шомуродов ҳужумда прессинг уюштирди. Рақиб вазиятдан чиқиб кетишни уддалади.

  • 21'

    Пеллегринининг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 19'

    Сўнгги дақиқаларда украиналиклар сезиларли даражада фаоллашди.

  • 17'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Патрисиу ушлаб олди.

  • 16'

    Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Ҳар икки томонда ҳужумлар бор.

  • 14'

    Меҳмонлар ўз ҳужумларини позицион усулда амалга оширмоқда.

  • 12'

    Громовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 11'

    "Бўрилар" рақиб ҳужумларини хотиржамлик билан бартараф этмоқда.

  • 9'

    Меҳмонларнинг бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 7'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Дарвозабонни алдаб ўтган Эл-Шаарави осонлик билан ҳисобни очди.

  • 5'

    Римликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 3'

    Илк дақиқаларда бироз пала-партиш ўйин гувоҳига айланмоқдамиз.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!