“Рома” анчадан бери таркибини кучайтириши ҳақида турли хабарлар тарқатилмоқда. Calciomercato нашрининг маълум қилишича, римликлар “Пари Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Леонардо Парадесни қўлга киритишни режалаштирмоқда.

27 ёшли ўйинчига римликлардан ташқари “Ювентус”дан ҳам жиддий чорлов бўлмоқда.

Италиянинг ҳар икки клуби январда футболчига расмий таклиқ юборади. Парадес яқинда жароҳатидан қутилди ва яна майдонга қайтишга тайёр.

Аргентиналик чарм тўп устасининг парижликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клуб 22 миллион евро атрофида харажат қилиши керак бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Парадес аввал икки марта – 2015 ва 2017 йилларда “Рома”да тўп тепган ва жамоа фалсафасини яхши билади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×