"Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома"га кўчиб ўтди. Бу трансфер ҳақли расман эълон қилинмади.

Клуб нега Элдор Шомуродов борасида маълумот бермаётгани номаълум. Бироқ клубга яқин манбалар ҳамюртимиз римликлар сафида кўрикдан ўтгани ва шундан сўнг Португалияга жўнат кетгани акс этган видеолар тарқатди.

Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа Португалияда йиғин ўтказмоқда. Италиянинг ilromanista нашри ўзбекистонлик футболчи ва Евро-2020да қатнашган Брайан Кристанте римликлар машғулотларига қўшилганини маълум қилди.

Шунингдек, Элдор Шомуродовнинг "Рома"га трансфери яқин соатларда эълон қилинишини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
03/08/2021 00:25
Элдор Европа бўйлаб айланиб, кезиб юрибди. Маззада ҳам севимли иши, ўйин, машғулот ва саёҳат омад фақат укажон. Машқда қийен бўлса жангда осон бўлади Элдор олғаа...
&
cr7 lm10 $$ss
02/08/2021 18:56
Omad eldor