Роналду

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши тўпурари бўлди.

36 ёшли футболчи “Евро-2020” гуруҳ босқичида рақиблари дарвозасини 5 маротаба ишғол қилишга эришди. У Венгрия ва Франция дарвозасига 2 та, Германияга эса 1 та гол урди. У шунингдек, жамоасининг 1 та голига ассистентлик ҳам қилди.

Роналду бу борада энг яқин таъқибчисини 2 та голга ортда қолдирди.

Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида Патрик Шик (Чехия), Эмиль Форсберг (Швеция), Ромелу Лукаку (Бельгия), Жорджиньо Вейналдум (Нидерландия) и Роберт Левандовски (Польша) 3 тадан гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар