Роналду МЮ футболчиларига мурожаат қилди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Уотфорд"га қарши 12-тур учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Енг шимариб, ўз ишимизни бажариш вақти келди! Келинг, ушбу мавсумда ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришайлик", - деб ёзди португалиялик футболчи твиттер саҳифасида. 

Бу мавсум 36 ёшли голеадор АПЛ доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Қайд этиш жоиз, "Уотфорд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!