РПЛ. Остон Ўрунов майдонга тушган баҳсда

Россия чемпионатининг 11-тур доирасидаги "Краснодар" ва "Уфа" ўйини якунланди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Бошқирдистонликлар сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов 29-дақиқада Агаларов ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.

Маълумот учун, "Уфа" айни дамда турнир жадвалида 9 очко билан сўнгги поғонада бормоқда. "Краснодар" эса очколар сонини 18тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)