Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Гари Линекер АПЛ доирасида "Уотфорд"га қарши ўйинда гол урган ва ассистентлик қилган "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди. 

"Яхши, яхши! Салоҳ Мессига айланди. 

Менга Муҳаммад жуда ёқади. У учрашув қандай ўтмасин, доим табассум билан ўйнайди. Ажойиб футболчи ва ёрқин шахс", - деди Линекер. 

Мане, Салоҳ, Фирмино триоси кеча "Уотфорд"га қарши тўқнашувда жами 5 та гол уришга муваффақ бўлди. 

29 ёшли вингер бу мавсум умумий 10 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар